ОЛИНГАН КРЕДИТ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛИГАН ИШЛАР

ОЛИНГАН КРЕДИТЛАРНИНГ ИШЛАТИЛИШИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР

Жамиятимиз томонидан олинган кредитлар асосан айланма маблағларни тўлдириш  мақсадида олиниб, кредит маблағлари ҳисобига омихта ем ишлаб чиқариш учун хом ашё — пахта шроти сотиб олинган.Бундан ташқари ишлаб чиқарилаётган ун махсулотини қадоқлаш учун қоп, тегирмонни таъмирлаш учун бутловчи ва эхтиёт қисмлар сотиб олинган. Жамиятимиз томонидан олинган барча кредит маблағлари ва уларга ҳисобланган фоизлар ўз муддатида тўлаб борилмоқда. Айни вақтда кредит маблағлари ва уларга ҳисобланган фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд эмас.