МАВЖУД ТАЛАБ УНИНГ ЎСИШИНИ ПРОГНОЗ ҚИЛУВЧИ АСОСИЙ ОМИЛЛАР ВА КЎРСАТКИЧЛАР

Ҳар қандай тадбиркорлик субъекти ишлаб чиқарадиган махсулотини сотадиган бозори ёки харидори бўлсагина ўз фаолиятини юритади ёки махсулотини ишлаб чиқаради.

Жамиятимиз томонидан ишлаб чиқариладиган ун ва нон махсулотлари ахолининг истеъмоли учун мўлжалланган. Навоий вилоятида  ахолининг усиш суъатиларига этибор берсак:

                                                     Минг киши

Курсаткич номи

2010 йил

2011йил

2012 йил

2013 йил кутилаётган

Ахоли сони

873.0

881.2

884.3

893.5

Ушбу жавалда кўрсатилганидек вилоятимизда ахоли сони йилдан — йилга ортиб бормоқда. Бу биз ишлаб чиқараётган ун ва нон махсулотлари учун талабни ўсишини прогноз қилишга замин яратади.  Навоий вилоятида хозирги кунда 893.0 минг киши истиқомат қилмокда мавжуд ахолининг 70,1 фоизи ёки 626  минг киши кишлокларда, 29,9 фоиз ёки 267 минг киши шахарларда истикомат килади. Ахолини усиш йилига 9200 кишини ташкил этмокда бу 1,04 фоизни ташкил этади. Бир киши кунига 250 грамм ун махсулот истеъмол килади. Бир йилда эса 91.3 кг ни ташкил этади, бу курсаткич вилоят буйича 81531.9 тонна ун махсулот зарур булишини курсатади. Хозирги кунда вилоятимиздаги ун заводларида бир йилда 43800 тонна ун ишлаб чикарилмокда, қолган  37731.9 тонна ун махсулоти четдан ташиб келтирилмокда.

Жамиятимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган омихта ем юқорида таъкидланганидек вилоятимиздаги чорвачилик билан шуғулланувчи хўжаликлар ва якка тартибдаги тадбиркорларга сотилади. Омихта емнинг истеъмолчиси бўлган чорва молларининг сонининг ўсиш суръатини кўрсак:

Минг бош

Курсаткич номи

2010 йил

2011йил

2012 йил

2013 йил кутилаётган

Йирик шохли чорва моллари

332.4

349.9

355.9

367,5

Кичик шохли чорва моллари

1745.8

1796.5

1796.8

1797.3

Ушбу жавалда кўрсатилганидек вилоятимизда чорва моллари сони йилдан — йилга ортиб бормоқда. Бу биз ишлаб чиқараётган омихта ем махсулотлари учун талабни ўсишини прогноз қилишга замин яратади. Йирик шохли чорва моллари ўртача 1 суткада 1 кг омихта ем истеъмол қилишини инобатга олсак 1 йилда 134137 тонна омихта ем зарур бўлади. Кичик шохли чорва моллари 1 суткада ўртача 0.2 кг омихта ем истеъмол қилишини инобатга олсак 1 йилда 131203 тонна жами  265340 тонна омихта ем зарур бўлди. Вилоятимиздаги тармоқ корхоналарида бир йилда 70000 тоннага яқин омихта ем ишлаб чиқарилаётганини эътиборга олсак 195340 тонна омихта ем бошқа корхоналардан ёки четдан келтирилмоқда.