Жамият ҳақида

DSC_5934Жамиятнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари ва хукумат қарорлари асосида фаолият юритиб халқимизни сифатли ун, нон ва нон махсулотлари билан таъминлаш. Туманимиз ва вилоятимиздаги кичик шохли ва йирик шохли чорва моллари учун омихта ем ишлаб чиқариб тадбиркорлик асосида фойда олишдан иборат.

Жамият таркибида МЧЖ ва шўъба корхоналар мавжуд эмас. Тегирмон цехи, омихта ем ишлаб чиқариш цехи, нон ишлаб чиқариш цехи, қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ёрдамчи хўжаликларида иборат.

Ишлаб чиқараётган махсулотларимизнинг бозорига тавсиф берсак, ун махсулотлари товар хом ашё биржаси орқали сотилиб асосий харидорлари таъминот корхоналри, нон ва макарон махсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар. Омихта емнинг харидорлари туманимиз ва вилоятимиздаги чорвачиликка ихтисослашган хўжаликлар, якка тартибда чорвачилик билан шуғулланувчи ахоли ва тижорат ташкилотларидир. Ишлаб чиқарилаётган нон махсулотларининг харидорлари туманимизда истиқомат қилаётган ахоли ҳисобланади. Нон махсулотлари асосан туман марказий дехқон бозорида жойлашган дўконда, Маликобод массивидаги нон ишлаб чиқариш цехидаги дўкондан ва Х.Ҳасан МФЙдаги бозорда жойлашган савдо дўконларида сотилади.

Ишлаб чиқариладиган махсулотлар тавсифи: Ишлаб чиқариладиган 1- навли ун махсулоти 2007 йилда ўрнатилган, Туркия Республикасидан келтирилган замонавий тегирмонда ишлаб чиқарилади. Хукумат томонидан бприлган топшириққа асосан, ахоли саломатлигини сақлаш мақсадида ишлаб чиқарилаётган унга витаминли минерал қўшимчалар қўшилмоқда.

Нон махсулотлари Германиянинг Вахтель компаниясининг ускуналарида ишлаб чиқарилади. Нон ишлаб чиқариш цехида ишлаб чиқарилаётган нон махсулотлари ўзининг ташқи кўриниши ҳамда мазаси билан бошқа шу турдаги махсулотлардан ажралиб туради.

Омухта ем махсулоти жамиятимиздаги суткасида 50 тн омихта ем ишлаб чиқариш қувватига эга цехда ишлаб чиқарилади. Омихта емнинг озуқавий бирлиги кўрсаткичи юқори даражада бўлиши таъминлаш учун унинг рецептлари “Донмахсулот” ИИЧБ томонидан назорат қилиб борилади. Омихта ем таркибига жамиятимизда мавжуд кепак, арпа, 5-синф буғдой, 50% дон чиқинди каби махсулотлар ҳамда вилоятимиздаги бошқа корхоналардан олинадиган пахта шроти, гуруч уни, макка дони, тариқ ва охак уни каби махсулотлар қўшилади.

Республикамизда ғалла мустақиллигига эришилгач, дон ва дон махсулотларини қайта ишлаш тармоғи корхоналарида ишлаб чиқарилаётган махсулотлар, республикамиз аҳолисини шу турдаги махсулотларга бўлган талабини тўлиқ қаноатлантирмоқда. Провард натижада шу турдаги махсулотларни давлат томонидан Республикамизга импортини тўхтатди. Натижада миллионлаб доллар маблағ тежалиши билан бирга асосий стратигик махсулотлар бўйича бошқа давлатларга қарамликдан қутилдик.

Тармоқда ишлаб чиқарилаётган махсулотлар юқорида айтилганидек стратегик махсулот ҳисобланади. Республикамизда ишлаб чиқарилаётган ун махсулотининг қарийиб барчаси шу тармоқда ишлаб чиқарилмоқда.

DSC_5980

Тармоқнинг мақсади ахолини ун, нон ва нон махсулотлари билан чорвачиликка ихтисослашган хужаликларни ва якка тартибда чорвачилик билан шуғулланувчиларни омихта ем билан узлуксиз равишда таъминлашдан иборат.

Ҳар қандай тадбиркорлик субъекти ишлаб чиқарадиган махсулотини сотадиган бозори ёки харидори бўлсагина ўз фаолиятини юритади ёки махсулотини ишлаб чиқаради.

Хар қандай махсулот ишлаб чиқариш учун хом-ашё зарур бўлганидек биз ишлаб чиқараётган махсулотлар учун қуйиидаги хом ашёлар зарур бўлади. 1- навли ун ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё 3 – синф буғдой ҳисобланиб, тумандаги ғалла етиштирувчи хўжаликлардан давлат буюртмаси учун жамиятга қабул қилинади ва хукумат топшириғига асосан керакли миқдорда хар ойда қайта ишланади.

Нон махсулотлари ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё 1- навли ун, хамиртуриш ва ош тузи ҳисобланади. Омихта ем ишлаб чиқаришда асосий хом ашёлар булар : кепак, дон чиқиндиси, 5- синф буғдой, арпа, пахта шроти, гуруч уни ва охак уни кабилардир.

Ишлаб чиқариш жараёнида хом ашёлардан ташқари материалллар ҳам зурур бўлади булар асосан унни қадоклаш учун қоп, унни бойитиш учун витамин минерал қўшимчалар, нон ишлаб чиқариш жараёнига ўсимлик ёғи хамда технологик ускуналарга хар хил бутловчи қисмлар: клин ременлари, подшибниклар турлихил кабел махсулотлари, электр двигателлар ва бошқалар.

Юқорида таъкидлаганимиздек 1-навли ун ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё – 3-синф буғдой жамиятимизга ўрта ҳисобда ҳар йили 24000 тонна атрофида қабул қилинади. Ушбу миқдор бизнинг йиллик ишлаб чиқариши эхтиёжимизни тўла қаноатлантиради.

Нон махсулотлари ишлаб чиқариш учун “Ўздонмахсулот” АК томонидан хар ойда жамиятимизда ишлаб чиқарилаётган 1- навли ун махсулотидан ишлатиш учун топшириқ берилади. Қолган хом ашё ва материаллар тумандаги савдо ташкилотлари томонидан етказиб берилади.

Омихта ем ишлаб чиқариш учун зарурий хом ашё кепак хар ойда корхона тегирмонидан берилади. 5- синф буғдой ва арпа донлари эса ғалла тайёрлов мавсумида қабул қилиниб “Ўздонмахсулот” АКнинг рухсати билан омихта ем ишлаб чиқаришга берилади. Булардан ташқари ҳукумат тақсимотига асосан турли ёғ-мой комбинатларидан пахта шроти сотиб олинади. Яна тумандаги фермер хўжаликлардан турли-хил дон махсулотлари : арпа, макка дони, тариқ каби хом ашёлар сотиб олиш имконияти ҳамиша мавжуд.

Махсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур булган коммуникациялар куввати тулик етарли булиб ишчи холатидадир Самарканд – Бухоро электр линияси оркали электр токи билан таъминланиб электр куввати 10 м Кв, ва токни 10 КВт гача пасайтирувчи подстанция ишлаб турибди. Доимий сув ва газ билан таъминлаш тармоги билан таъминланган.

Махсулот ишлаб чиқаришда зарурий хом ашё бозорининг барчаси туманимизда мавжуд хом ашё ташиб келтириш учун ортиқча сарф харажат ва вақт кетгазишга ҳожат йўқ.

Жамиятимиз географик жихатдан қулай жойлашаганлиги сабабли тайёр махсулотларни сотишда ҳеч қандай муаммолар бўлмайди.

Бизнинг акциядорлик жамиятимиз транспорт коммуникация сохасида қулай географик худудда жойлашган булиб жамиятимиз худудида темирйўл тармоғи мавжуд. Тошкент – Бухоро темир йўл магистралигача масофа 0.2 кмни ташкил қилади

Автотранспорт воситалари учун хам жуда кулай жойлашган бўлиб Катта Ўзбек трактигача бўлган масофа 0.5 км ни ташкил қилади.

Жамиятимизда ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш мобайнида атроф – мухитга ва экологияга хеч кандай таъсир ўтказилмайди.

Юксак марраларни кўзлаган ҳар қандай ишлаб чиқариш ташкилоти аввало ўзининг мутахассис кадрлари салоҳиятига эътиборини қаратади. Чунки чуқур билимли, юксак даражадаги малакали мутахассислар корхонанинг ривожланишида биқиёс рол ўйнайди. Шу нуқтаи назардан бизнинг жамиятимизда ҳам кадрлар сиёсатига энг долзарб масала сифатида қаралади. Жамиятимиздаги ишловчиларнинг 32 нафари олий маълумотли бўлиб бу жами ишчилар сонига нисбатан 22.5 %ни ташкил қилади. Ўрта махсус маълумотли кадрлар 48 нафар бўлиб улар жами ишловчиларнинг 33.8 % ни ташкил қилади. Шуни алохида таъкидлаш жоизки асосий ишлаб чиқариш цехларидаги мутахассислар тармоқ бўйича кадр етказиб беришга мўлжалланган ягона Бухоро ЕСОО институда хамда Тошкент технология техникумида тахсил олишган.

Шундай бўлсада жамиятимизда хар йили ўнлаб мутахассислар “Ўздонмахсулот” АК га қарашли тизим корхоналари мутахассисларининг малакасини ошириш курсида ўз малакаларини ошириб келишади. Жамият бухгалтерияси ходимлари Ўзбекистон Республикаси бухгалтерлар ва аудиторлар асосациясида ўз малакаларини ошириб келишмоқда.

Жамиятимиз томонидан олинган кредитлар асосан айланма маблағларни тўлдириш мақсадида олиниб, кредит маблағлари ҳисобига омихта ем ишлаб чиқариш учун хом ашё — пахта шроти сотиб олинган. Бундан ташқари ишлаб чиқарилаётган ун махсулотини қадоқлаш учун қоп, тегирмонни таъмирлаш учун бутловчи ва эхтиёт қисмлар сотиб олинган. Жамиятимиз томонидан олинган барча кредит маблағлари ва уларга ҳисобланган фоизлар ўз муддатида тўлаб борилмоқда. Айни вақтда кредит маблағлари ва уларга ҳисобланган фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд эмас.

Келгуси йилда ишлаб чиқариш ҳажмларини режалаштиришда “Уздонмахсулот” АК тизимидаги корхоналарнинг ўзига хос жихатини эътиборга олиш лозим. Маълумки тизим корхоналари давлат буюртмаси учун қабул қилинган дон ресурсларидан махсулот ишлаб чиқаради. Ҳар ойлик ишлаб чиқариш ҳажмлари Вазирлар Маҳкамасининг баённомалари асосида “Ўздонмахсулот” АКнинг бирлаштирилган топшириғига асосан ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариш ҳажмларини белгилашда худудаги ахоли сони ва жамият ишлаб чиқариш кувватлари ҳиобга олинади. Келаётган 2014 йилда жамиятда мавжуд ишлаб чиқариш кувватлардан келиб чиққан ҳолда ва “Уздонмахсулот” АК томонидан олдинги йилларда беилган топшириқлар асосида ишлаб чиқарий ҳажмлари қуйидагича бўлиши режалаштирилмоқда.

Ўтган йилларда бўлгани каби режалаштирилаётган кейинги йилларда ҳам жамият томондан олинадиган соф фойда миқдорининг олдиниги йилларга қараганда ўсиш тенденсиясини сақлаб қолиш режалаштирилган. Бу жамиятимиз таъсисчиларига тўланадиган девиденд миқдорининг ҳам ошишига замин яратади.

DSC_5942 DSC_5948