“Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши 2022 йил 30 июнь куни соат 14:00 да Навоий вилояти Қизилтепа шаҳри Ёшлик кўчаси 2-уйда жойлашган “Қизилтепа ун заводи” АЖ мажлислар залида ўтказилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 13:00 дан бошлаб амалга оширилади.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. “Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамияти умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида
2. “Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамиятининг устав капиталидаги “Ўздонмаҳсулот” АКнинг акциялар пакетини оммавий савдоларга чиқарилишини ташкил этиш бўйича “Лойиҳа офиси”ни жорий этиш ва унинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи жамият бошқарув раиси ўринбосари лавозимини ташкил этиш бўйича жамиятнинг ташкилий тузилмасига тегишли ўзгартириш киритиш ҳамда тасдиқлаштўғрисида
3. “Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмасига киритилаётган ўзгаришлардан келиб чиқиб, корхона ички норматив хужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсни тасдиқловчи ҳужжат, вакиллар эса ишончнома билан келишлари шарт.
Умумий йиғилиш чақиришга қарор қабул қилган орган : Кузатув кенгаши
Кузатув кенгаши қарори санаси: 2022 йил 6 июнь
Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри ёпиладиган сана : 2022 йил 24 июнь
Умумий йиғилишнинг акциядорларга тақдим этиладиган ахборотлари билан танишиш ва ўтказиладиган йиғилиш бўйича маълумотлар олиш учун, (0436) 555-23-71, 555-32-55 телефон рақамларига мурожаат қилиш ёки www.qiziltepaunzavod.uz веб сайти орқали танишиш мумкин.
Кузатув кенгаши