“Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши 2022 йил 7 декабрь куни соат 14:00 да Навоий вилояти Қизилтепа шаҳри Ёшлик кўчаси 2-уйда жойлашган “Қизилтепа ун заводи” АЖ мажлислар залида ўтказилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 13:00 дан бошлаб амалга оширилади.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. “Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш.
2. Жамиятнинг 2022 йил тўққиз ойи бўйича ҳисобланган соф фойдасидан акциядорларга дивидент ажратиш тўғрисида.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсни тасдиқловчи ҳужжат, вакиллар эса ишончнома билан келишлари шарт.
Умумий йиғилиш чақиришга қарор қабул қилган орган : Кузатув кенгаши
Кузатув кенгаши қарори санаси: 2022 йил 8 ноябрь
Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри ёпиладиган сана : 2022 йил 1 декабрь
Умумий йиғилишнинг акциядорларга тақдим этиладиган ахборотлари билан танишиш ва ўтказиладиган йиғилиш бўйича маълумотлар олиш учун, (0436) 555-23-71, 555-32-55 телефон рақамларига мурожаат қилиш ёки www.qiziltepaunzavod.uz веб сайти орқали танишиш мумкин.
Кузатув кенгаши