“Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши 2018 йил 15 ноябр куни соат 11:00да Навоий вилояти Қизилтепа шаҳри Ёшлик кўчаси 2-уйда жойлашган “Қизилтепа ун заводи” АЖ мажлислар залида ўтказилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 дан бошлаб амалга оширилади.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Жамият кузатув кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш.
Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишга шахсни тасдиқловчи ҳужжат, вакиллар эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.
Навбатдан ташқари умумий йиғилиш чақиришга қарор қабул қилган орган : Кузатув кенгаши.
Кузатув кенгаши қарори санаси: 2018 йил 24 октябр.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисида хабардор қилиш учун шакллантириладиган реестр санаси : 2018 йил 24 октябр.
Навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри ёпиладиган сана : 2018 йил 9 ноябр.
Навбатдан ташқари умумий йиғилишнинг акциядорларга тақдим этиладиган ахборотлар билан танишиш ва ўтказиладиган йиғилиш бўйича маълумотлар олиш учун, (0436)555-23-71, 555-32-55 телефон рақамларига мурожаат қилиш ёки www.qiziltepaunzavod.uz веб сайти орқали танишиш мумкин.
Кузатув кенгаши