“Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги 2020 йил якунлари бўйича Умумий йиғилиши 2021 йил 25 март куни соат 14:00 да Навоий вилояти, Қизилтепа шаҳри, Ёшлик кўчаси 2-уйда жойлашган “Қизилтепа ун заводи” АЖ мажлислар залида ўтказилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 13:00 дан бошлаб амалга оширилади.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. “QIZILTEPA UN ZAVODI” aksiyadorlik jamiyati умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида
2. “QIZILTEPA UN ZAVODI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2020 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг 2021 йилга белгиланган устувор вазифалари тўғрисида.
3.“QIZILTEPA UN ZAVODI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2020 йил фаолияти якунлари бўйича Бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши тўғрисидаги бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
4.“QIZILTEPA UN ZAVODI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2020 йил якуни бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг йил якуни бўйича олган соф фойдасини ва тақсимлаш.
5.“QIZILTEPA UN ZAVODI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2020 йил якунлари бўйича текширувдан ўтказган ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш
6. “QIZILTEPA UN ZAVODI” aksiyadorlik jamiyati тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш.
7. “QIZILTEPA UN ZAVODI” aksiyadorlik jamiyati Корпоратив бошқарув кодекси талабларига мувофиқ жамиятда 2020 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган корпоратив бахолаш бўйича хулосани тасдиқлаш.
8. “QIZILTEPA UN ZAVODI” aksiyadorlik jamiyati Тафтиш комиссияси аъзолари таркибини сайлаш тўғрисида.
9.“QIZILTEPA UN ZAVODI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
10. “QIZILTEPA UN ZAVODI” aksiyadorlik jamiyati бошқарув раиси билан тузилган мехнат шартномасини бир йилга узайтириш сайлаш тўғрисида.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2020 йил якуни бўйича бошқарув раисининг ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг ҳисоботини тасдиқлаш.
12. “QIZILTEPA UN ZAVODI” aksiyadorlik jamiyatiда харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, махаллий махсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.
13. Давлат рўйхатидан чиқарилиб, фаолияти тугатилган юридик шахсларнинг кўп йиллардан буён ундирилмасдан келинаётган умидсиз, муддати ўтган дебитор қарздорликларини, юридик шахс тугатилганлиги хақидаги тегишли ҳужжатларга асосан жамият балансидан чиқариш.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсни тасдиқловчи ҳужжат, вакиллар эса ишончнома билан келишлари шарт.
Умумий йиғилиш чақиришга қарор қабул қилган орган : Кузатув кенгаши
Кузатув кенгаши қарори санаси: 2021 йил 3 март
Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри ёпиладиган сана : 2021 йил 18 март