“Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши 2022 йил 5 августь куни соат 12:00 да Навоий вилояти Қизилтепа шаҳри Ёшлик кўчаси 2-уйда жойлашган “Қизилтепа ун заводи” АЖ мажлислар залида ўтказилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 11:00 дан бошлаб амалга оширилади.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. “QIZILTEPA UN ZAVODI” aksiyadorlik jamiyati умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида
2.“QIZILTEPA UN ZAVODI” aksiyadorlik jamiyati тафтиш комиссияси аъзолари таркибига ўзгартириш киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш.
3.“QIZILTEPA UN ZAVODI” aksiyadorlik jamiyati томонидан кўп йиллардан буён ундирилмасдан келанаётган умидсиз, муддати ўтган дебитор қарздорликларни жамият балансидан чиқариш
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсни тасдиқловчи ҳужжат, вакиллар эса ишончнома билан келишлари шарт.
Умумий йиғилиш чақиришга қарор қабул қилган орган : Кузатув кенгаши
Кузатув кенгаши қарори санаси: 2022 йил 6 июль
Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри ёпиладиган сана : 2022 йил 1 август
Умумий йиғилишнинг акциядорларга тақдим этиладиган ахборотлари билан танишиш ва ўтказиладиган йиғилиш бўйича маълумотлар олиш учун, (0436) 555-23-71, 555-32-55 телефон рақамларига мурожаат қилиш ёки www.qiziltepaunzavod.uz веб сайти орқали танишиш мумкин.
Кузатув кенгаши