“Қизилтепа ун заводи» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги 2017 йил якунлари бўйича Умумий йиғилиши 2018 йил 11 май куни соат 13:00 да Навоий вилояти Қизилтепа шаҳри Ёшлик кўчаси 2 – уйда жойлашган “Қизилтепа ун заводи” АЖ мажлислар залида ўтказилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 12:00 дан бошлаб амалга оширилади.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Жамият Кузатув кенгашининг 2017 йилда амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
2. Жамиятнинг 2017 йилдаги ишлаб чиқариш ва молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ижро органи раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш.
3. Жамиятни 2017 йил якуни бўйича текширувдан ўтказган ташқи аудит хулосасини ва тафтиш комиссияси ҳисоботларини тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг 2017 йил бўйича “Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари”га аудиторлик ташкилоти томонидан берилган хулосасини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2017 йил молия хўжалик йили якунлари бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг 2018 йил учун тузилган бизнес-режасини тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича олган соф фойдаси тақсимоти, акциядорларга дивидендларни тўлаш миқдори ва тартибини белгилаш.
8. Охирги уч йил давомида талаб қилиб олинмаган дивидентларни жамият ихтиёрида қолдириш.
9. Кузатив кенгаши раиси ва аъзоларини моддий рағбатлантириш миқдори ва тартибини тасдиқлаш.
10. Жамият бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини бир йилга узайтириш.
11. Жамият кузатув кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш.
12. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсни тасдиқловчи ҳужжат, вакиллар эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.
Умумий йиғилиш чақиришга қарор қабул қилган орган: Кузатув кенгаши
Кузатув кенгаши қарори санаси: 2018 йил 26 апрел
Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида хабардор қилиш учун шакллантириладиган реестр санаси: 2018 йил 26 апрел
Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри ёпиладиган сана: 2018 йил 4 май
Умумий йиғилишнинг акциядорларга тақдим этиладиган ахборотлари билан танишиш ва ўтказиладиган йиғилиш бўйича маълумотлар олиш учун, (0436) 555-23-71, 555-32-55 телефонига мурожаат қилиш ёки www.qiziltepaunzavod.uz веб сайти орқали танишиш мумкин.
Кузатув кенгаши