Э Ъ Л О Н
“Қизилтепа ун заводи”
акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
“Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги 2022 йил якунлари бўйича Умумий йиғилиши 2023 йил 27 март куни соат 13:00 да Навоий вилояти Қизилтепа шаҳри Ёшлик кўчаси 2-уйда жойлашган “Қизилтепа ун заводи” АЖ мажлислар залида ўтказилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 12:00 дан бошлаб амалга оширилади.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
- “Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамиятининг умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида
- “Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамиятининг 2022 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг 2023 йилга белгиланган устувор вазифалари тўғрисида.
- “Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамиятининг 2022 йил фаолияти якунлари бўйича Бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши тўғрисидаги бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
- “Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамиятининг фаолиятининг 2022 йил якуни бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг йил якуни бўйича олган соф фойдасини ва тақсимлаш.
- “Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамиятининг фаолиятининг 2022 йил якунлари бўйича текширувдан ўтказган ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш
- “Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамиятининг тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш.
- Корпоратив бошқарув кодекси талабларига мувофиқ жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича мустақил аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини бахолаш хулосасини тасдиқлаш.
- “Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамиятининг Тафтиш комиссияси аъзолари таркибини сайлаш тўғрисида.
- “Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамиятининг Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
- “Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси билан тузилган мехнат шартномасини бир йилга узайтириш тўғрисида.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2022 йил якуни бўйича бошқарув раисининг ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг ҳисоботини тасдиқлаш.
- “Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамиятида харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, махаллий махсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсни тасдиқловчи ҳужжат, вакиллар эса ишончнома билан келишлари шарт.
Умумий йиғилиш чақиришга қарор қабул қилган орган : Кузатув кенгаши
Кузатув кенгаши қарори санаси: 2023 йил 23 февраль
Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри ёпиладиган сана : 2023 йил 16 март
Умумий йиғилишнинг акциядорларга тақдим этиладиган ахборотлари билан танишиш ва ўтказиладиган йиғилиш бўйича маълумотлар олиш учун, (0436) 555-23-71, 555-32-55 телефон рақамларига мурожаат қилиш ёки www.qiziltepaunzavod.uz веб сайти орқали танишиш мумкин.
Кузатув кенгаши