ЖАМИЯТ ҲАҚИДА
Жамият тўлиқ номи
“QIZILTEPA UN ZAVODI” Акциядорлик жамияти
Жамият жойлашган ери
Ўзбекистон Республикаси, 210400, Навоий вилояти, Қизилтепа шаҳри, Ёшлик кўчаси, 2-уй
Жамият тарихи
1994 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 22 апрелдаги “Ўздонмахсулот” Давлат Концернини “Ўздонмаҳсулот” Давлат акциядорлик Корпорациясига қайта тузиш тўғрисида”ги ПФ-840-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 23 февралдаги «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 88-сонли қарори асосан “Қизилтепа ун заводи” давлат корхонаси негизида “Қизилтепа ун заводи” Очиқ турдаги акциядорлик жамияти ташкил топилди.
2014 йил – “QIZILTEPA UN ZAVODI” Акциядорлик жамияти шаклида қайта рўйхатдан ўтказилди.
Жамият фаолиятнинг мақсади ва соҳаси (асосий йўналишлари)
Жамиятнинг асосий мақсади умумҳўжалик фаолиятидан фойда олиш ҳисобланади.
Жамият фаолиятининг соҳаси қуйидагилардан иборат:
– ун ишлаб чиқариш ва сотиш;
– омухта ем ишлаб чиқариш ва сотиш.
Устав фонди
Жамият устав фонди 620 274 000 сўмни ташкил қилади ҳамда номинал қиймати 2000 сўм бўлган 310 137 дона, шундан 310 008 дона оддий ва 129 дона имтиёзли, акциядорлар олган акцияларга (жойлаштирилган акцияларга) бўлинган.
Ташкилий тузилмаси
Жамият юқори бошкарув органи – жамият акциядорларнинг Умумий йиғилиши.
Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш бошқарув органи (қонунчилик ва жамият Устави билан акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни хал этиш бундан мустасно) – жамият Кузатув кенгаши.
Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш бошқарув органи – жамият ижроия органи, Бошқарув раиси.
Жамиятнинг фаолиятини назорат қилувчи органлари – жамият Тафтиш комиссияси ва Ички аудит хизмати.
Инфратузилма
Жамият ҳудудида маъмурий биноси, тегирмон цехи, омухта-ем ишлаб чиқариш цехи ва бошқа инфратузилмавий объектлар мавжуд ҳамда жамиятга тегишли “MALIKOBOD ISSIQ NON” МЧЖ мавжуд.